Ижарага олиб келинган Кепа энди "Реал"дан кетмоқчи эмас

Ёзда "Челси"дан "Реал"га ижара асосида кўчиб ўтган Кепа Аррисабалага Мадрид клубида бахтли экани ҳақида гапирди. 

"Албатта, мен "Реал"да қолишдан бахтиёр бўламан. Ким бу жамоада қолишни истамайди ахир? Мен бу ерда жуда ва жуда бахтиёрман!", - деди испаниялик посбон. 

Эслатиб ўтамиз, Кепа жорий мавсум Ла Лиганинг 7 ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди. Шунингдек, дарвозабон 4 та баҳсда "қуруқ ўйин" ўтказишга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!