"Интер" ортидан АПЛ грандлари ҳам рад этилди

"Рома" ярим ҳимоячи Николо Заньоло трансфери бўйича гранд клубларнинг таклифларига рад жавобини бермоқда.

Таъкидланишича, "Интер" 20 ёшли италиялик учун "бўрилар"нинг собиқ футболчиси Ража Наинголан ва қўшимча товон пули таклиф қилган.

Шунингдек, римликлар "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" мутасаддиларига ҳам ижобий жавоб бермаган, дея хабар бермоқда La Repubblica нашри.

Таъкидланишича, молиявий қийинчиликлар сабаб "Рома" ёзда бир қанча футболчиларни сотишга мажбур бўлиши мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!