"Интер"дан ҳайдалган футболчи муҳтож оилаларга курьерлик қилмоқда

"Кальяри"да ижара асосида тўп сураётган "Интер" футболчиси Ража Наинголан коронавирус пандемияси сабабли муҳтож оилаларга озиқ-овқат етказиб бериш хайриясида иштирок этмоқда. Манбанинг хабар қилишича, Наинголан бир гуруҳ кўнгиллилар жамоаси билан пандемия сабаб ишини йўқотган оилаларга ёрдам қўлини чўзмоқда.

Маълумот учун, 31 ёшли футболчи кальяриликлар сафида ушбу мавсумда жами 21 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 6 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга эришган.

Comments

You must be logged in to commet!