Исмоилов жамоаси билан келишувни узайтирди

Тошкентда йиғин ўтказаётган "Қўқон-1912" клуби етакчиларидан бири билан келишувни узайтирди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ўтган мавсум "Қўқон-1912" жамоаси сафида ҳаракат қилган Дониёр Исмоилов янги мавсумда клуб билан қолади. Футболчи жамоа билан янги бир йиллик шартномага имзо чекди.

Дониёр Исмоилов

Дониёр Исмоилов ўтгам мавсум қўқонликлар таркибида 19 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голга узатмани амалга оширганди.

 

Comments

You must be logged in to commet!