Иван Нагаев фаолиятини Премьер-лигада давом эттиради (ми?)

2758

Иван Нагаев фаолиятини Премьер-лигада давом эттиради (ми?)

Ўтган мавсум “Бухоро” клубида ўзининг мазмунли ўйинлари билан мухлислар олқишига сабаб бўлган Иван Нагаев фаолиятини Қозоғистонда давом эттириши мумкин.

Гап шундаки, Нагаев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига Қозоғистоннинг  “Ордабаси” клуби номи қайд этилган сурат жойлаштирди.

Қайд этиш жоиз, ўтган мавсум мазкур клубда ҳамюртимиз Александр Гейнрих тўп тепган эди.

Маълумот ўрнида, чимкентликлар ўтган йили Қозоғистон Премьер-лигасида 3-ўринни қўлга киритган ва Европа лигаси саралаш баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган  эди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Нагаевга қозоқ ва араб клубларидан таклиф булаётганлиги борасида хабар берган эдик.