ЖЧ-2022. Яна бир юлдуз Франция МТЖ машғулотларини ўтказиб юборди, у жароҳат олган 6-футболчи бўлиши мумкин

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга соғлиғи билан боғлиқ муаммода дуч келди.

"RMC Sport" нашри тарқатган хабарга кўра, у сон қисмидаги ноқулайлик туфайли терма жамоа машғулотларини ўтказиб юборган. Мураббийлар штаби сўнгги пайтларда жароҳатлар кўпайиб кетгани туфайли Эдуардога бироз енгиллик беришга қарор қилган.

Аввалроқ, Поль Погба, Н'Голо Канте, Преснель Кимпембе, Кристофер Нкунку ва Карим Бензема ҳам ЖЧда "уч ранглилар"га ёрдам бера олмаслиги аниқ бўлганди.

Франция - Австралия учрашуви 22-дан 23 ноябрга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.

Comments

You must be logged in to commet!