Камару Усман қила олмаган ишни Колби Ковингтон бажаради (Сўровнома)

  • 15 Dec 13:11
  • 0
  • MMA

17 декабрь тонгида “UFC 296” турнири старт олади. Ушбу жанг оқшомининг марказий баҳсида ярим ўрта вазн (77,1 кг) тоифаси чемпиони Леон Эдвардс даъвогар Колби Ковингтонга қарши тўқнаш келади. Биз ушбу қарама-қаршилик борасида ўзбек ММА олами вакилларининг фикри билан қизиқдик.

Достон Бозоров -ММА жангчиси

- Бу жанг борасидаги фикримни айтадиган бўлсам, Колби Ковингтон шунчаки совға эмас, Эдвардс учун қийин жанг бўлади. Бироқ, Эдвардс ҳозир юқори жисмоний ҳолатга эга ва унда британиялик жангчи ғалаба қозонади. Жанг тўлиқ 5 раунд давом этади ва очколарга кўра, Эдвардс ғалабага эришади.

дос_1

Муҳаммаджон Қурбонов – ММА жангчиси

- Бу жангга тўхталадиган бўлсак, Эдвардс Камару Усман билан икки маротаба жанг ўтказди. Ковингтон эса узоқ муддат жанг қилмади. Эдвардснинг Усман билан 2-жангини кўрган бўлсангиз, у “тэйк-даун”лардан жуда яхши ҳимояланди. Ковингтон курашчи ва у жангни “партер”га кўчиришга ҳаракат қилади. Аммо, Эдвардс Усманга бундай имкониятни бермади ва Ковингтонга ҳам қийин бўлади. “Стойка”да Ковингтон ёмон эмас, бироқ бу борада барибир Эдвардс устунроқ деб биламан. Имкониятларни 60/40 дея баҳолаган бўлардим. Албатта, Эдвардс фойдасига!

муҳаммаджон

Жавоҳир Имомов -ММА жангчиси

- Колби Ковингтон 77,1 кг вазн тоифасида "кардио"си энг яхши жангчи деб биламан. У 5 раунд бир хил жанг олиб бора олади. Шунинг учун Эдвардсга қийин бўлади. Эдвардс 1-2 раунд “тэйк-даун”дан ҳимояланиши мумкин. Бироқ, Ковингтон кираверади, у чарчамайди. Шунинг учун Ковингтонда имконият юқори. Агар, “лаки-панч”бўлмаса, бу жангда Ковингтон ғалаба қозонади, деб ўйлайман. Албатта, бу шахсий фикрим.

жавох

Мўминжон Мамажонов – ММА жангчиси

- Бу жангда Леон Эдвардс ғалаба қозонади, деган фикрдаман. Чунки у анчагина мукаммал жангчига айланди. Колби Ковингтон ҳам яхши жангчи, бироқ Эдвардсга қарши унда имконият йўқ деб ўйлайман.

мўминжон_1

Шуҳратбек Абдумуталибов – мураббий

- Қизиқарли жанг бўлади. Иккиси ҳам ажойиб жангчи. Менимча Усман қила олмаган ишни айнан Ковингтон бажара олса керак. Лекин осон бўлмайди. Эдвардснинг кучли зарбалари ўтмаса, Ковингтон “партер”да устунликка эришади. Менимча жанг тўлиқ давом этади ва унда Ковингтон ғалаба қозонади.

шури

Дониёрбек Рўзиев – мураббий

- “Даҳшат“ жанг бўлади. Бир-бирига мос рақиблар. Ковингтоннинг кураши жуда кучли ва бу Эдвардсга муаммо бўлиши мумкин. Аммо, уни Усмандек курашчи ҳам 2-жангида “партер”га торта олмади. Эдвардс яхши ҳимоя тизимини йўлга қўйган. “Стойка”да эса Эдвардс устунроқ. Ушбу омиллар ҳисобига бу жангда Эдвардс ғалаба қозонса керак. Лекин бу ММА ва унда ҳар нарса содир бўлиши мумкин.

дони_1

Comments

You must be logged in to commet!