"Канело": "Кроуфорднинг фаолиятида жиддий рақиблар деярли йўқ!"

Бокс бўйича супер ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Альварес яна бир тенгсиз Теренс Кроуфорд ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Мен Теренсни жуда ҳурмат қиламан, у енгилмас ва жуда истеъдодли боксчи, аммо унинг фаолиятида биргина таниқли номни кўришингиз мумкин. Менимча, у ҳали кучли рақибларга дуч келмади. Теренс нималарга қодир эканлигини кучли рақибларга қарши жангларда исботлаши керак".

Эслатиб ўтамиз, Кроуфорд сўнгги жангида Эррол Спенсни 9-раундда нокаутга учратиб, биринчи ўрта вазн тоифасида мутлақ чемпионга айланганди. Теренс бу билан фаолиятидаги 40 та жангида 40-ғалабасини қайд этди.

Сауль Альварес эса 30 сентябрь куни Жермелл Чарлога қарши рингга кўтарилади. Жанг Лас Вегасдаги "T-Mobile" аренада бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!