Коутиньо "Барселона"да ҳеч ким кутмаган рақамни танлади

 

"Барселона" жамоасининг янги аъзоси Филиппе Коутиньо клубда 14-рақам остида ҳаракат қиладиган бўлди, дея маълум қилмоқда Marca нашри. 

Мазкур рақам остида "Барселона" афсонаси, голландиялик Йохан Кройфф тўп сурган. Коутиньо Кройффнинг мухлисларидан бири бўлиб, унинг 14-рақами остида ҳаракат қилишни шараф деб ҳисобламоқда. 

Қайд этиш керакки, ҳозирги вақтда каталонияликлар сафида 14-рақам Хавьер Маскеранога тегишли. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!