Кутаётганлар шошмай турсин! "Ливерпуль" Салоҳ борасида бир қарорга келди

Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"да яна бир мавсум қолиши мумкин. 

"The Athletic" нашри хабарига кўра, мерсисайдликлар мисрлик футболчи келаси мавсумда ҳам "Ливерпуль"да қолишидан умид қилмоқда. Салоҳнинг ўзи ҳам кетиш ниятида эканлигини билдирмаган. 

"Қизиллар" келаси мавсум учун режаларини Муҳаммаднинг ёрдами билан амалга оширмоқчи. 

Қайд этилишича, Саудия Арабистони лигаси футболчи яна бир мавсум АПЛда қолса ҳам унга нисбатан қизиқишни сақлаб қолади. Унинг 2025 йилда "Ливерпуль" билан шартномаси якунлангач, жамоани тарк этиш вариантни истисно қилинмаяпти. 

Жорий мавсумда Салоҳ АПЛ доирасида 29 та беллашувда майдонга тушиб, 17 та гол ва 9 та ассист муаллифига айланган. 

 

Comments

You must be logged in to commet!