Кутилмаган бурилиш: Мбаппени “Реал”дан олиб қўядиган гранд топилди

“Манчестер Сити” раҳбарияти “Реал”га ўтиши кутилаётган Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда.

25 ёшли ҳужумчи ПСЖ хўжайинларига ёзда жамоани тарк этишини айтган. Асосий даъвогар “Реал” тўпурарга мўлжалланган маош миқдорини пасайтиришга қарор қилди.

Bola Sport нашрининг ёзишича, мадридликларнинг бу қарори Килиан Мбаппега ёқмаган. “Шаҳарликлар” айнан мана шу вазиятдан фойдаланиб, франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга умид билдирмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Мбаппе “Қироллик клуби”га маошни бироз қисқартиришга рози эканини билдирган. Лекин “Реал” мутасаддилари молиявий шароитларни ўйинчи кутмаган даражада ўзгартириб юборган. Бу ҳолат музокараларда жиддий ўзгариш бўлишига олиб келиши айтилмоқда.

Аввалроқ, Килиан Мбаппенинг вакилларидан бири “Манчестер Сити” билан музокара ўтказаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Илҳом
19/02/2024 20:32
Эзворди шу қоравой ҳам. Тезроқ қаерга ўтса ўтсин, шу сайт ҳам бошқа маълумотлар устида ишласин журналистга ўхшаб. Айтганча, ҳурматли сайт ижодкорлари, Мбаппе билан жуда ўхшашсизлар. Орсизлик, лўттибозликда сира қолишмайсиз
Шоим Зарипов
20/02/2024 09:44
Бу коровой хам журналистлар хам жонга тегди бошка мавзу йукми
Азимов Хасанбой
19/02/2024 19:36
Реал хам Мбапеда бошка вариант йуклигини билгани ун хохлаган уйинига уйнатяпди.