"Ливерпуль" Амирбек Саидовни ҳали ҳам кузатмоқда

Ўзбекистон U18 терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби ҳужумчиси Амирбек Саидов ҳали ҳам "Краснодар" ва "Ростов" қизиқишлари доирасида.
18 ёшли ҳужумчига "Ливерпуль" ҳам даъвогарлар рўйхатида, дея хабар беради "Youth Scouting" нашри. 

Саидов “Бунёдкор” тарбияланувчиси ҳисобланади. У Ўзбекистон U17 терма жамоаси таркибида 17та ўйин ўтказиб, 6та гол урган. Шунингдек, Ўзбекистон U20 терма жамоаси сафида иккита ўйин ўтказишга улгурган.

 

Comments

You must be logged in to commet!