"Ливерпуль" мавсум охирида Тьяго билан хайрлашади

"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячи Тьяго Алкантара билан янги шартнома бўйича келиша олмаяпти. "Football Insider" нашрининг хабар беришича, раҳбарият у билан хайрлашишга тайёр. 

Футболчининг ўзи Ливерпулда қолишни истамоқда. Бироқ унинг ёши ва кўп жароҳат олиши "қизиллар" учун муаммо бўлиб кўриняпти. 

Ўз вақтида Тьяго "Барселона", "Бавария" каби топ клублар шарафини ҳимоя қилган. "Transfermarkt" портали уни юқори формада бўлиб турганида 70 миллион еврога баҳолаган. 

Ҳозир Алкантаранинг нархи ўша порталда 12 миллион евро этиб белгиланган. 

Comments

You must be logged in to commet!