"Ливерпуль"га яна 3 та вице-сардор сайланди

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоада янги вице-сардорлар сайлаш маросими бўлиб ўтганини маълум қилди.

Унга кўра, вице-сардорларни кўпайтириш қарори ўтган мавсумдаги жароҳатлар билан боғлиқ вазият туфайли қабул қилинган. Ушбу номга дарвозабон Алиссон ва ҳимоячилар Трент Александр-Арнольд ҳамда Эндрю Робертсон сазовар бўлган.

"Ливерпуль"нинг асосий сардори сифатида Жордан Хендерсон қолди. Унинг биринчи рақамли ўринбосарлари этиб Жеймс Милнер ап Виржил ван Дейк қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!