"Ман Сити" Аруэрони сотишга тайёр

 

“Манчестер Сити” жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро қишки трансфер мавсумида жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Аргентиналик 29 ёшли футболчи Пеп Гвардиоланинг ротацияидан норози ва мураббий-шогирд ўртасида низолар келиб чиқмоқда.  

Гвардиола ўз услубини ўзгартирмайди ва Агуэрога эшиклар очиқ эканини билдирди. Бир муддат аввал “Реал Мадрид” жамоаси Серхио Агуэро хизматларига қизиқиш билдирганди.  

Аввалроқ Гвардиола Агуэрони "Манчестер Сити"да сақлаб қолишга қарор қилгани ҳақида хабар қилинганди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!