Гвардиола Агуэрони "Сити"да сақлаб қолмоқчи

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳужумчи Серхио Агуэрони сотмоқчи эмас. Marca нашри тарқатган хабарга қараганда “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола 29 ёшли аргентиналик футболчини жамоасида сақлаб қолмоқчи.

Аввалроқ, Агуэронинг Гвардиола қўл остидаги келажаги бироз шубҳа остида қолаётган эди. Боиси, испаниялик мутахассис даставвал МЮга қарши баҳсда уни заҳирада қолдирган бўлса, кейинроқ “Тоттенхэм”га қарши ўйинда 56-дақиқада алмаштириб юборган эди. Бундан ташқари, Гвардиолага яхши таниш бўлган Санчеснинг “Сити”ги келиши мумкинлиги ҳам Агуэрони жамоадан кетишига сабаб бўлиши мумкинлиги айтилаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ўтган ёз Агуэрони 70 млн еврога “Интер”га сотмаган эди.

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси жорий мавсум АПЛда жами 14та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!