Машҳур ММА жангчиси Сергей Харитонов Шер Мамазулунов билан бўлган ноҳақликка ўз фикрини билдирди (видео)

12 февраль куни Россияда Fair Fight промоушени томонидан ташкил қилинган профессионал кикбоксинг бўйича турнирда ҳамюртимиз Шер Мамазулунов мезбонлар вакили Сергей Понамарёвга қарши вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун рингга кўтарилган эди. 5 раунд давом этган баҳсда ҳамюртимиз тўлиқ устунликка эришсада, якунда ҳакамлар ноҳақ тарзда Понамарёвнинг ғалабасини қайд этган ва бу кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлган эди. Бу қарор машҳур ММА жангчиси Сергей Харитоновни ҳам беэътибор қолдирмади ва видеомурожаат йўллаб ўз фикрини билдириб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Afzal Pirmatov
16/02/2022 17:46
Боксдаям шунака жахон чемпионатда расво килишди судялар
Baxil Alihuja
17/02/2022 13:19
Харитонов хакикий мард инсон! Уз миллатдошига ён босмасдан профессионал спортчи сифатида адолатли фикр билдирибди. Харитонов хурматга сазовор инсон!