Майк Тайсон ҳозирда бокс оламининг асосий юлдузи ким эканлигини айтди

Тирик афсона Майк Тайсон ҳозир бокс оламининг асосий юлдузи ким, деган саволга жавоб берди. “Темир Майк” Сауль Aльварес номини келтириб, мексикалик бокс оламидаги нафақат асосий, балки ягона юлдуз эканлигини айтди.

"Флойд Мейвезер фаолиятини тугаганидан сўнг, “Канело” боксдаги ягона супер юлдуз бўлиб қолди. Дунёнинг исталган жойидан “Канело” ким билан бокс ўтказаётганини сўранг - одамлар жавоб беришади ", - деди Тайсон.

Маълумот учун, Сауль Альварес 6 май куни Жон Рейдерга қарши рингга кўтарилади.

Comments

You must be logged in to commet!