Мбаппе унга босим бўлаётганини айтди

“Пари Сен-Жермен” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе унга бўлаётган руҳий босимлар ҳақида гапирди.

- Мен илгари босимларга қандай муносабатда бўлишимни кўрсатганман. Улар менга ёмон таъчир қилмайди. Ҳатто мен яхши ўйнашим учун босим бўлиш керак, деб ҳисоблайман.

Турли даражадаги босимлар маҳоратимни юқори даражада ушлаб туришга ва зўр ўйин кўрсатишга туртки беради, - деди Килиан Мбаппе.

Айни пайтда кўпчилик 25 ёшли форвард фаолиятини қайси жамоада давом эттиришига қизиқяпти. ПСЖ етакчисини олиб қолишга уриняпти. “Реал” ва “Ливерпуль”каби суперклублар Мбаппени ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Килиан Мбаппенинг ўзи эса, келажаги ҳақидаги саволларга мавҳум жавобларни беряпти ва ҳали бир қарорга келмаганини айтмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!