"Металлург" ўртоқлик ўйинида ғалабани қўлдан чиқарди

“Металлург” клуби Анталияда навбатдаги ўйинини Россиянинг “Черноморец” жамоасига қарши ўтказди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 75-дақиқасида бурчакдан узатилган тўпни Даврон Эргашев рақиб дарвозасига йўллаб ҳисобни очди. Лекин 83-дақиқа ўтиб бораётганида Кириленко мувозанатни тиклади ва якунда ўйин 1:1 натижаси билан тугади.

“Металлург”: (1-тайм) Акмал Ортиқов, Эргаш Исмоилов, Худойшукур Сатторов, Зафар Раҳимжонов, Мирғиес Сулаймонов, Сардор Абдураимов, Алишер Хайруллаев, Ҳазрат Турсунқулов, Равшан Абдуманнонов, Беҳруз Абдуллаев, Далер Шарипов.

(2-тайм) Раҳимжон Давронов, Аброр Тошқўзиев (с), Ризо Яздандўст, Даврон Эргашев, Аббос Отахонов, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Сирожиддин Қўзиев, Искандар Шайқулов, Мирко Миличкович, Бобан Жоржевич, Шаҳзодбек Убайдуллаев.

Comments

You must be logged in to commet!