Моуриньо "Бавария"ни бошқариши мумкин!

Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси янги бош мураббий қидирмоқда. Клубнинг амалдаги устози Томас Тухель жорий мавсум якунида жамоани тарк этади.

Журналист Педро Алмейданинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, "қизиллар" бошқарувига номзодлар рўйхатида таниқлик мураббий Жозе Моуриньо ҳам бор.  Португалиялик мутахассис "Рома"дан кетганидан кейин ишсиз бўлиб турибди.

Жорий мавсумда "Бавария" Германия чемпионлигини "Байер"га қўлдан бой берди. Айни пайтда мюнхенликлар Чемпионлар лигасида ғолиблик учун курашмоқда. Ярим финалнинг илк учрашувида Тухель шогирдлари Мадриднинг "Реал" клуби билан дуранг ўйнади (2:2).

Comments

You must be logged in to commet!