"Насаф" 5 футболчисини ижарага берди, 4 ўйинчи билан шартнома бекор қилинди

Ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган "Насаф"да давралар оралиғида ўзгаришлар бўлмоқда. Кеча грузиялик ярим ҳимоячи "аждарлар" билан шартнома имзолагани ҳақида хабар бергандик.

Ўйин амалиётини сақлаб қолиш учун Азиз Холмуродов ва Нодирбек Мукаров Яйпаннинг “Турон” жамоасига, Шаҳзод Акрамов ва Жавоҳир Ўтамуродов “Олимпик” клубига, Маҳмуд Жўрабоев “Бухоро” жамоасига мавсум сўнгига қадар ижарага берилди. 

Шоҳмалик Комилов, Сардор Саъдуллаев, Азамат Сойибов ва Муҳаммаджон Раҳимовлар клуб билан келишган ҳолда шартномани бекор қилди ва жамоани тарк этишди. 

“Насаф” клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!