"Навбаҳор" клубининг ФИФА қарори бўйича баёноти

“Навбаҳор” ПФК ФИФАнинг Футболчилар мақоми бўйича қўмитаси томонидан 2021 йил 25 август кунги “Навбаҳор” клуби ва Андрей Канчельскис иши юзасидан қабул қилинган FPSD-256-сонли қарори бўйича қуйидагиларни билдиради:

  1. ФИФАнинг Футболчилар мақоми бўйича қўмитаси томонидан 2021 йил 25 август кунги “Навбаҳор” клуби ва Андрей Канчельскис иши бўйича қабул қилган FPSD-256-сонли қарори ҲАЛИ ҚОНУНИЙ КУЧГА КИРМАГАН.
  2. “Навбаҳор” ПФК ушбу қарор қайси асосларга кўра қабул қилингани бўйича хабардор қилинмагани сабабли, тегишли тартибда эътироз (шикоят) йўллайди.
  3. “Навбаҳор” ПФК ФИФА қабул қилган мазкур қарорнинг асословчи (мотивировочный) қисмини ҳали олмаган, қарорнинг нима сабабдан бундай кўриниш олганидан бехабар. Қачонки, мазкур қарор юзасидан асословчи сабаблар кўрсатилиб, жараёндан тўлиқ хабардор бўлганимиздан кейин, ушбу қарорга эътироз билдирилади.

P.S.: Футбол жамоатчилиги, хусусан, мамлакатимиздаги спортга ихтисослашган нашрлардан бундай паллада шошилинч хулоса чиқармасликни, мазкур вазиятда ҳар икки томон манфаатларини назарда тутган ҳолда, расмий ҳужжатлар қонуний кучга киргандан кейин, шунга кўра муносабат билдиришни сўраб қоламиз. Чунки, ҳар қандай янглиш хулоса таъсирида қилинадиган турли (жумладан, провокацион характерга эга) чиқишлар (хабар, мақола, сўров) футбол жамоатчилигида нотўғри фикр шаклланишига олиб келиши мумкинлигини инобатга олиш даркор.

"Навбаҳор" матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!