"Навбаҳор" ва Андрей Канчельскис ўртасидаги муаммо бўйича ФИФА ҳукм чиқарди

Қатарда фаолияти юритаётган таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев телеграмдаги саҳифасида "Навбаҳор"нинг собиқ мураббийи Андрей Канчельскиснинг наманганликларга қарши даъвоси бўйича маълумотни эълон қилди.

- ФИФА футболчилар мақоми қўмитаси ҳаками Йохан ван Гален "Навбаҳор" собиқ устози Андрей Канчельскиснинг "лочинлар"га қарши иши бўйича ҳукм чиқарди. Афсуски, қарор мураббий фойдасига бўлиб чиқди. Қабул қилинган даъволарнинг фоизлар билан қўшиб ҳисоблаганда 1,6 миллион доллардан ошди.

"Навбаҳор" бу суммани 30 кун ичида тўлаши керак, - дея маълум қилди Алишер Никимбаев.

Comments

You must be logged in to commet!
Максуд Курбанов
28/08/2021 18:31
Чемпион булсанг хам туласанг арзир эди