"Нефтчи"нинг бугунги назорат ўйинидаги рақиби ўзгарди

"Нефтчи"нинг бугунги рақиби ўзгарди.

"Аввал хабар берганимиздек, бугун режадан ўрин олган "Актобе" билан назорат синов баҳси белгиланган эди. Бизга маълум бўлишича, Қозоғистон клуби илтимосига кўра ушбу учрашув бошқа кунга қолдирилган. Шу сабабли бугун жамоамиз Нидерландия 1Е Лигаси вакили Амстердамнинг HBC клуби билан ўзаро куч синашадиган бўлди.

Маълумот ўрнида, 1902 йилда ташкил топган бугунги рақибимиз Нидерландия 1Е Лигаси ғолиби ҳисобланади", - деб хабар берди клуб матбуот хизмати. 

Маълумот учун, учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!