Неймарнинг “Реал”га қарши иштироки сўроқ остида турибди
ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Неймар "Марсель"га қарши (3:0) Франция чемпионати 27-тур марказий ўйинида жароҳат олиб, майдонни тарк этди.
Бразилиялик футболчи майдонни кўз ёшлар билан замбилда тарк этди. Неймар оёғини ноқулай тарзда қўйиб, ўйинни якунлай олмади.
Учрашувдан кейин парижликлар бош мураббийи Унаи Эмери шогирдининг ҳолати ҳақида сўзлаб берди.
“Неймар 9 кундан кейин “Реал”га қарши ЕЧЛ нимчорак финал жавоб ўйинида майдонга тушиши мумкин”, – деди Эмери.
ПСЖ клуби сардори Тьяго Силванинг айтишича, Неймар “Марсель”га қарши Лига Кубоги ярим финал баҳсида иштирок эта олмайди.
“Неймарнинг оёғи шишиб кетди. Менимча у чоршанба куни майдонга тушмайди”, – деди Неймарнинг ҳамюрти Силва.
Фикрлар