"Ньюкасл" сафарда "Бёрнли" дарвозасига 4 та гол урди (видео)

Англия Премьер-лигасининг 36-турида “Ньюкасл” сафарда “Бёрнли”га қарши баҳс олиб борди.

Еврокубоклар йўлланмаси учун курашаётган “қарғалар” меҳмонда “Бёрнли”ни 4:1 ҳисобида енгди. Шу куни “Ньюкасл” таркибида голларни Каллум Уилсон (19), Шон Лонгстафф (35), Бруну Гимарайнш (40) ҳамда Александр Исак киритди (55). Мезбонларнинг ягона жавоб голини эса 86-дақиқада Дара О’ши киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Ньюкасл” ўз ҳисобидаги очколар сонини 56 тага етказиб олди ва МЮ ни ортда қолдирган ҳолда 6-поғонага кўтарилиб олди. “Бёрнли” эса 24 очко билан 19-ўринда бормоқда.

“Бёрнли” Премьер-лига доирасидаги навбатдаги баҳсини 11 май куни сафарда “Тоттенхэм”га қарши ўтказса, “Ньюкасл” шу куни ўз майдонида “Брайтон”ни қабул қилади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Comments

You must be logged in to commet!