Осиё кубоги. Плей-оффга чиққан илк жамоа номи маълум

Бироз олдин Қатар Тожикистон устидан кичик ҳисобда зафар қучиб, 3 очкони қўлга киритди. Ундан олдин эса Хитой Ливан билан дуранг ўйнаб, 1 очкога эга чиқди. 

Шу тариқа, 2-турдан кейин қатарликлар 6 очко билан биринчи ўринда турибди. Шунингдек, Тинтин Маркес шогирдлари биринчи ўрин билан гуруҳдан чиқа олди. Жамоанинг плей-оффдаги рақиби "C", "D" ва "E" гуруҳларидаги энг яхши 3-ўрин эгаси бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Хитойда 2, Тожикистон ва Ливанда 1 очкодан мавжуд. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!