Осиё ўйинлари: Ҳасанбой Дўсматов қозоғистонлик рақибни мағлуб этди

Осиё ўйинларининг бокс бўйича баҳсларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган иккинчи вакилмизнинг жанги ҳам якунланди.

Унда юртимизнинг энг номдор боксчиларидан бири Ҳасанбой Дўсматов қозоғистонлик эски рақиби Сакен Биббосинов билан жанг қилди. Кескин ва шиддатли ўтган ушбу жангда ҳамюртимиз ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди. Шунингдек, ўзаро жангларидаги ҳисобни 2:1 қилиб қўйди. Бунга қадар улар икки бор тўқнаш келганди ва ҳисоб 1:1 кўриниш олганди.

Олдинда бизни Асадхўжа Мўйдинхўжаев иштирокидаги жанглар кутиб турибди.

Comments

You must be logged in to commet!