Ўзбекистонлик боксчи Мэнни Пакьяо билан битта жанг кечасида рингга кўтарилади (Видео)

  • 22 октябрь, 2022, 14:13
  • 0
  • Бокс

10 декабрь куни Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Ушбу бокс оқшомининг марказий жангида афсонавий Мэнни Пакьяо (62-8-2,39 КО) ўзига хос кўргазмали жангда кореялик блогер Ди Ке Йо билан тўқнаш келади. 

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, ушбу кечанинг андеркардида ўзбекистонлик боксчи ҳам рингга кўтарилади. Яъни, Жанубий Кореянинг "Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қиладиган, Абдурасул Исмоилов навбатдаги жангини ўтказади. Исмоилов ҳозирда ёш ва истеъдодли мураббийлар Бобур ҳамда Муҳаммадюсуф Нажмиддинов қўл остида жангга ҳозирлик кўрмоқда. Тайёргарликнинг 2-босқичи ноябрь ойидан бошлаб, Жанубий Кореяда ташкил этилади. Ҳозирча рақиб маълум эмас, тез орада бунга ҳам ойдинлик киритилади. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Маълумот учун, Абдурасул Исмоилов профессионал бокснинг супер енгил вазн (63,5 кг) тоифасида фаолият олиб боради. Ҳозирга қадар, 10 та жанг ўтказиб, 9 тасида ғалаба қозонган. Жангларнинг 5 тасини муддатидан аввал якунлаган. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!