Почеттино: Нолга ўйнаш муҳим

Маурисио Почеттино "Челси"нинг "Вест Хэм" устидан қозонилган ғалабаси ҳақида фикр билдирди. 

Учрашув ҳақида 

"Мен футболчиларнинг ҳар биридан мамнунман. "Тоттенхэм" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ярна бир маротаба 3 очко қўлга киритдик. Бу жуда яхши. 

Ажойиб ўйин. Бизда кўплаб хавфли вазиятлар яратадиган ва голлар урадиган иқтидорли футболчилар бор. Шунчаки ғалаба қозониш эмас, балки нолга ўйнаш жуда муҳим",
- деди Лондон клуби устози. 

Қайд этиш лозим, "Челси" бир неча кун аввал қолдирилган учрашув доирасида "Тоттенхэм"ни ҳам 2:0 ҳисобида таслим этганди. Бироз аввал якунига етган баҳсда улар "болғачилар" дарвозасига жавобсиз 5 та гол киритди. 



 

Comments

You must be logged in to commet!