ПСЖ 20 ёшли португалиялик футболчи учун 30 млн евродан воз кечишга тайёр

ПСЖ клуби "Спортинг" ҳимоячиси Гонсало Инасиони ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб ёзмоқда журналист Фабрицио Романо ўз твиттер саҳифасида.

Манбага кўра, француз гранди ёзги трансфер ойнасида 20 ёшли футболчини 30 миллион еврога сотиб олиши мумкин. Португалиялик футболчи парижликлар таркибида "Челси"га ўтиши айтилаётган ҳимоячи Преснел Кимпембенинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Маълумот учун, 20 ёшли Инасио ўтган мавсум "Спортинг" сафида барча турнирларда жами 45 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!