ПСЖ бразилиялик ҳимоячи билан шартнома имзолаш арафасида

ПСЖ "Сан Паулу" ҳимоячиси Лукас Бералдони ўз сафига қўшиб олиш арафасида турибди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо

Журналистнинг сўзларига кўра, томонлар деярли келишувга эришди. Футболчининг ўзи эса бир ой олдин ушбу трансферга рози бўлган. Парижликларга мазкур харид 20 миллион еврога тушади. 

Бералдо жамоаси билан Бразилия чемпионатида 11-ўринни қўлга киритди. Ҳимоячининг ўзи 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голда иштирок этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!