ПСЖ ҳимоячиси учун мавсум тугади

Франция терма жамоаси ва ПСЖ ҳимоячиси Лукас Эрнандес Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги "Боруссия Д"га қарши баҳсда жиддий жароҳат олди.  Париж клуби матбуот хизматининг хабар беришича, ҳимоячи чап тиззасининг олдинги хочсимон пайларини шикастлаб олган.

26 ёшли футболчи яқин кунларда жарроҳлик столига ётади. Унинг тикланиши учун 6-7 ой кетади. Бу дегани Эрнандес Германияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида Франция термасига аниқ ёрдам бера олмайди. Демак, Эрнандесни фақат кейинги йил майдонда кўрамиз.

Маълумот учун, Лукас жорий мавсум Лига 1нинг  27 учрашувида иштирок этиб, битта гол урди ва иккита самарали узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!