Қўшиб берилган дақиқаларда "Бунёдкор" ғалабани илиб кетди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган сўнгги ОКМК - "Бунёдкор" учрашуви ўз якунига етди. 

Дастлаб, 26 дақиқада меҳмонлар футболчиси Шоҳрух Абдураҳмонов жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба юллаб, ҳисобни очди.Биринчи тайм шу тариқа якунланди. 

Иккинчи бўлимнинг 54 дақиқасида Шоҳрух Гадоев ўйинда мувозанатни тиклади. Орадан етти дақиқа ўтиб, 61 дақиқада Игор Иванович пенальтидан унумли фойдаланиб,  "қалдирғочлар"ни олдинга олиб чиқди. Учрашув якунига оз қолганда "темирйўлчилар" футболчиси Иракли Руҳадзе бош билан гол уриб, басҳни 2:2 кўринишига олиб келди. Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда Сухроб Иззатов гол уриб "Бунёдкор"га қалаба қелтирди.

Шу тариқа чемпионат 2-тури ўз якунига етди.

Comments

You must be logged in to commet!