Расман! "Лестер" афсонаси Франция клубига йўл олди

Дарвозабон Каспер Шмейхель "Лестер"дан "Ницца" сафига кўчиб ўтди. 

Франция клуби 35 ёшли посбон трансферини эълон қилди. У Франция жамоаси билан 3 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекди. 

Трансфер суммаси бонусларни ҳисобга олмаганда, 1 милион еврони ташкил қилади. Қайд этиш лозим, даниялик дарвозабон 2011 йилдан буён "тулкилар" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. 

У 2016 йилда "Лестер" билан АПЛ чемпионлигини қўлга киритган. Ўтган мавсумда тажрибали посбон АПЛ доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 57 та гол ўтказиб юборган. 

Comments

You must be logged in to commet!