"Реал" аутсайдер устидан кутилган ғалабага эришди ва чемпионликни расмийлаштирди (видео)

Испания Ла Лигасининг 34-турида “Реал” ўз майдонида “Кадис”ни қабул қилди.

Чемпионликка бир қадам қолган Карло Анчелотти шогирдлари шу куни рақиб дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди. Мадридликлар сафида голларни Браим Диас (51), Жуд Беллингем (68) ҳамда Хоселу (90+3) киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Реал” ҳисобидаги очколар 87 тага етди ва Мадрид клуби муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирди. “Кадис” эса ҳисобида 26 очко билан 18-поғонада бормоқда.

“Реал” Ла Лига доирасидаги навбатдаги баҳсини 11 май куни сафарда “Гранада”га қарши ўтказса, “Кадис” 12 май куни ўз майдонида “Хетафе”ни қабул қилади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Comments

You must be logged in to commet!