"Реал" Лунин билан янги шартнома имзолашга яқин турибди

Мавсум бошида "Реал" Тибо Куртуанинг жароҳати сабабли, "Челси"дан Кепа Аррисабалагани ижарага олганди, лекин уни захира аъзосига айлантирган Андрей Луниннинг шартномаси 2025 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. 

"The Athletic" нашрининг хабар беришича, "Реал" 25 ёшли посбон билан шартномани 2028 йилгача узайтиради. Тез орада янги битим борасидаги расмий янгилик ҳам пайдо бўлиши мумкин.

19 ёшлигида мадридликлар сафига келиб қўшилган, Испаниянинг турли хил клубларига ижарага берилган ва асосий вақтини захирада ўтказган Андрей учун умуман кутилмаган мавсум бўлди. У мадридликлар сафида 29 та ўйинда майдонга тушишга эришди.  

Лунинга бир қатор клублардан қизиқишлар бор. Аммо у Испанияда қолишга қарор қилди. Олдинда эса "Бавария"га қарши жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Мазкур беллашувни ҳам украиналик посбон асосий таркибда бошлаши кутилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!