"Реал" Марселога ўринбосар топди

Мадриднинг "Реал" клуби "Арсенал" ҳимоячиси Киран Тирнининг хизматларига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда El Espanol нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “қироллик клуби” 24 ёшли шотландиялик футболчини ёзда шартномаси якунланадиган бразилиялик ҳимоячи Марселога ўринбосар сифатида кўрмоқда. "Канонирлар" Тирнининг трансферини 32 миллион еврога баҳоламоқда.

Киран жорий мавсум "Арсенал" сафида жами 19 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!