"Реал"нинг собиқ бош мураббийига Ла Лига клубидан харидор чиқди

Севильянинг "Бетис" клуби раҳбарияти истеъфога чиқарилган бош мураббий Кике Сетьена ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра улар айни дамда ушбу лавозимга Испания терма жамоаси ва “Реал” Мадрид клуби собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги номзодини кўриб чиқишмоқда. Айтиш лозимки, 52 ёшли испаниялик мутахассис ўтган мавсум бошида “Реал”ни қабул қилиб олган, бироқ кетма-кет муваффақиятсизликлардан сўнг октябрда истеъфога чиқарилган эди. Ҳозирда у ишсиз ҳисобланади.

Маълумот учун, “Бетис” жорий мавсум Ла Лигани 50 очко билан 10-ўринда якунлади.

Comments

You must be logged in to commet!