Республика ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб интернатига 120дан ортиқ китоб совға қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев аҳоли ўртасида саводхонликни ошириш, ёшлар орасида китобга бўлган меҳрни шакллантириш мақсадида бутун мамлакатимиз бўйлаб раҳбар ходимлар, вазирликлар ва қўмиталар, йирик компания ва ташкилотларга мактаб-интернатлар, институтлар ва кутубхоналарга китоблар совға қилиш бўйича ташаббус кўрсатган эди. Ушбу кўрсатма юзасидан Ўзбекистон МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов бугун Республика ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб интернати (РИОЗМИ) кутубхонасига 120дан ортиқ китоб совға қилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу китоблар орасидан Тохир Малик, Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Қодирий Муҳаммад Юсуф каби ўзбек, А.С.Пушкин, М.Ю.Лермонтов, Шолохов, Л.Толстой, Т.Драйзер, Артур Конан Дойл, Жанни Родари каби хориж адабиёти намоёндалари, қолаверса, Валерий Лобановский, Борис Аркадьевдек жаҳонга машҳур спорт мутахассисларининг бадиий ва илмий асарлари ҳам ўрин олган.

- Ҳақиқий спортчи бўлиб етишиш учун жисмоний тайёгарликдан ташқари интеллектуал жиҳатдан ҳам юқори салоҳиятга эга бўлиш керак. Дарҳақиқат, муҳтарам Президентимиз жуда ҳам фойдали ишни бошлаб бердилар. Ишонаманки, саводхонлиги юқори бўлган сиз каби спортчилар келажакда бунданда яхши натижалар қайд этиб, юртимиз довруғини янада кўтарасизлар, – деди Умид Аҳмаджонов.

RIOZMI7

Шунингдек, МОҚ раҳбари РИОЗМИ фаолияти ва олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди. Камондан отиш, спорт курашлари ва бир қатор спорт турлари билан шуғулланадиган ёшлар учун таъмирланаётган иншоотлар ва майдонлар билан яқиндан танишиб, қилиниши керак бўлган қўшимча чора-тадбирлар бўйича ўз фикрини билдириб ўтди.

Comments

You must be logged in to commet!