“Рома” барибир “синган” футболчини олади

“Рома” раҳбарияти ижарага олинган Жоржиньо Вейналдумнинг трансферини ёзда тўлиқ сотиб оладиган бўлди.

Аслида ПСЖга тегишли нидерландиялик ярим ҳимоячи римликларга ёрдам бераётгани йўқ. Тажрибали футболчи Римга келганидан кўп ўтмай, августдаги машғулот чоғида оёқини синдириб олди ва шундан бери даволанмоқда.

Шунга қарамай, римликлар парижликлар билан футболчининг трансферини муҳокама қилмоқда. Томонларнинг дастлабки келишувида “бўрилар” тажрибали ярим ҳимоячини ижара муддати тугаганидан кейин 8 миллион еврога харид қилиши мумкинлиги белгиланган.

Лекин “Рома” спорт директори Тьягу Пинто Вейналдумнинг оғир жароҳат олганидан ва амалда жамоага ёрдам бермаётганидан келиб чиқиб, бу суммани пасайтиришга уриняпти.

Comments

You must be logged in to commet!