Роналдунинг саёҳати ҳали тугамади!

Саудия чемпионати 16-туридан ўрин олган "Ан-Наср" - "Ар-Риёд" ўйини бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалабаси қозонди. Роналду ушбу беллашувда голларидан бирига муаллифлик қилди ва яна бир голга ҳаммуаллифлик қилди. 38 ёшли футболчи учрашувдан сўнг ижтимоий тармоқларида пост қолдирди. Бу ўйин унинг фаолиятидаги 1200-учрашув бўлди.

"Навбатдаги уч очко. Бу даражага етишимга ёрдам берган жамоадошларимга раҳмат. Ажойиб саёҳат, лекин биз ҳали тугатмадик”, - деб ёзди португалиялик форвард.

Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида Криштиану 15 та ўйин ўтказиб, 16 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!