Саул "Канело" Альварес навбатдаги ғалабасига эришди

Бугун профессионал бокс оламининг энг машҳур вакили Сауль "Канело" Альварес навбатдаги жангини ўтказди.

У ўрта вазн тоифасида ўзига тегишли бўлган чемпионлик камарларини британиялик Жон Рейдердан ҳимоя қилди. Жанг тўлиқ давом этди ва яққол устунлик қилган Альварес якунда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра (120-107, 118-109, 118-109) ғалаба қозонди. Шу тариқа у фаолиятидаги 59 ғалабасини қўлга киритди.Унинг ҳисобида шунингдек 2 мағлубият ва 2 дуранг ҳам бор.

Comments

You must be logged in to commet!