“Севинч” ўз футболчилари билан шартномаларни янгилади. Кетганлар ҳам бор

Қаршининг “Севинч” аёллар футбол клуби шу кунларда янги мавсум тайёргарлигини давом эттирмоқда. Машғулотлар Қарши шаҳридаги клуб қароргоҳида давом эттирилмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Клуб раҳбарияти 28 нафар футболчилар билан янги шартномалар имзолади. Жамоа таркибида узоқ йиллар тўп тепган етакчи футболчилар Камола Рискиев, Ильвина Аблякимова ва Шахзода Жамолова келаси йилдан бошқа жамоада фаолият олиб борадиган бўлишди. “Севинч” ўз таркибига янги футболчиларни ҳам жалб этиши мумкин.

Жамоанинг кейинги режалари тўғрисида. “Севинч” ҳар йили бўлгани каби, бу мавсум ҳам январь ойида мини футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида иштирок этишни режалаштирган эди. Аммо бу чемпионат кейинроқ ўтказиладиган бўлди. Шу муносабат билан мураббийлар тайёргарликни Тошкентда давом эттиришни мўлжаллашмоқда. Бу йиғин январь ойининг сўнгги ўн кунлигида ташкил этилиши мумкин. Бир неча назорат учрашувлари ўтказилиб, йиғин жараёнида янги футболчилар синовдан ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!