Шаҳрам Ғиёсов америкалик боксчини мағлуб этди

Шаҳрам Ғиёсов WBA Eliminator жангида ғалаба қозонди

Маҳоратли боксчимиз АҚШнинг Ню-Орлеан шаҳрида мезбонлар вакили Ҳаролд Калдеронга қарши рингга кўтарилди. Шаҳрамнинг устунлиги остида кечган баҳс якунида ҳакамлар бир овоздан унинг ғалабасини эълон қилди. Ҳисоб - 120:108, 118:110, 116:112.

Шу тариқа, Ғиёсов профессионал боксдаги 14-ғалабасини тантана қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!