Шуҳрат Мақсудов: "ВАРда ҳам ҳакамлар ўтирибди. Шу боис улар ҳақида гапирмайман, фойдаси йўқ"

Суперлиганинг 14-турида “Машъал” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашувда 1:1 ҳисоби  қайд этилди. Учрашув якунланганидан кейин “Қалдирғочлар” устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини қуйидагича билдирди.

- Ўйин ҳақида нима дейсиз?

- Ҳамма кўрди, 1:1 бўлди. Ўйлайманки, бу ўйинни ютишга бизда кўпроқ имконият бўлганди. Аммо ғалаба қозониш учун яратилган имкониятлардан фойдаланиш керак. Нима қиламиз? Дурангга ҳам қониқиш ҳосил қиламиз.

- ВАР ҳақида фикрингиз қандай?

- Мен ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. ВАРда ҳам ҳакамлар ўтирибди. Шу боис улар тўғрисида умуман гапирмайман. Буни фойдаси йўқ. Бошқа савол бўлса беринглар, бўлмаса катта раҳмат.

Comments

You must be logged in to commet!
Baxil Alihuja
07/08/2021 14:50
жуда зур жавоб