"Сўғдиёна" Миржалол Абдумуталов билан шартномани узайтирди

"Сўғдиёна" клуби Миржалол Абдумуталов билан ўртадаги шартнома муддатини узайтирди.

Жамоага мавсум бошида келиб қўшилган ҳимоячи Миржалол Абдумуталов билан ўртадаги шартнома муддати узайтирилди. Абдумуталов ҳамда "бўрилар" ўртасидаги шартнома муддати 2024 йилги мавсум сўнгига қадар узайтирилди.
Маълумот ўрнида Абдумуталов Жиззах клуби таркибида 6 учрашувда майдонга тушиб, жами 370дақиқа ҳаракат қилган.

 

Comments

You must be logged in to commet!