Суперлига. 15-турдан сўнг тўпурарлар жадвали билан танишинг (фото)

Суперлига 15-тур учрашувлари якунига етди. Мазкур турда ҳам томошабинлар шиддатли учрашувлар гувоҳи бўлди. 

ЎзПФЛ матбуот хизмати мусобақа тўпурарлар жадвалини тақдим этди. Унга кўра, "Пахтакор" аъзоси Драган Черан ва "Қизилқум" ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов 9 та гол билан етакчилик қилмоқда.

"Сўғдиёна" вакили Шоҳруз Норхонов 8 гол уришга муваффақ бўлган ва у учинчи поғонани банд этиб турибди. Шунингдек, "Насаф"нинг ёш иқтидор соҳиби Ҳусаин Норчаев ҳисобида 7 гол мавжуд. Зоран Марушич ("Навбаҳор") ва Ойбек Бозоров ("Насаф") каби футболчилар 6 та гол урган ҳолда тўпурарлар рўйхатидан жой олган.

тўпур

Comments

You must be logged in to commet!