Суперлига. Бугун "Тошкент дербиси" бўлади. Кимда қандай имконият?

Бугун Суперлига 16-турига старт берилади. "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади. "Локомотив" стадионида бўлиб ўтадиган баҳс 20:00да бошланади.

Бугунги "Тошкент дербиси"да мухлислар бир хил очко тўплаган жамоаларнинг ўзаро баҳси гувоҳи бўлишади. Негаки "Локо" ҳам, "Бунёдкор" ҳам 16 очкодан тўплаб, турнир жадвалида ёнма-ён ўринларда бормоқда.

Бугун "Локомотив" ўз майдонида жорий мавсум ҳисобидан 8-ўйинни ўтказади. Бунгача бўлиб ўтган 7та баҳсда "темирйўлчилар" 3 бор ғалаба қозониб, тўрт марта имкониятни бой беришган. Уйдаги учрашувларда тўплар нисбати 6-7. "Локо" уй ўйинларида 9 очко тўплаган. Жамоамиз аввалги учрашувда "Қизилқум"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

"Локомотив" ўз майдонида ўйнаган баҳсларди:

АГМК - ғалаба, 2:1
"Насаф" - мағлубият, 0:1
"Сурхон" - ғалаба, 2:0
"Қўқон-1912" - мағлубият, 1:2
"Пахтакор" - мағлубият, 0:2
"Сўғдиёна" - мағлубият, 0:1
"Қизилқум" - ғалаба, 1:0

Бугунги рақиб "Бунёдкор" сафарда 7 бор майдонга тушган бўлиб, иккита ўйинда зафар қучган ҳамда 1 марта дуранг ўйнаб, 4 бор мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 8-11. "Бунёдкор" сафар беллашувларида 7 очкони қўлга киритган. "Бунёдкор" охирги марта сафарда ўйинида Жиззахда "Сўғдиёна"га имкониятни берди. 

"Бунёдкор" сафарда ўйнаган баҳсларди:

"Қизилқум" - мағлубият, 1:3
"Нефтчи" - ғалаба, 3:1
"Навбаҳор" - мағлубият, 1:2
АГМК - дуранг, 0:0
"Сурхон" - мағлубият, 0:1
"Пахтакор" - ғалаба, 3:2
"Сўғдиёна" - мағлубият, 0:2

"Локомотив" матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!